Пепе Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида “Порту”нинг “Интер”дан учралган мағлубияти (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Бундай яхши ўйиндан кейин бу мағлубиятни изоҳлаш қийин. "Интер"ни табриклайман. Умид қиламанки, жавоб ўйинида мухлисларимиз кўз ўнгида "камбэк"ни амалга оширамиз.
Олдинда яхши ўйнадик ва гол уриш учун камида иккита қулай имконият яратдик. Аммо бу турнирда ёмон ўйин қимматга тушади.
Биз маҳорат кўрсатдик. Биз ғалаба учун кураша олишимизни кўрсатдик, аммо Онана дарвозада ажойиб ўйнади. "Интер" биздан фақат қизил карточкадан сўнг ўзиб кета бошлади ва бунгача биз ўйиннинг боришини назорат қилдик, тўпга кўп эгалик қилдик ва ҳужумлар учун жой топдик", - деди "Порту" ҳимоячиси.