Англия чемпионатининг учинчи туридан олган "Саутҳэмптон" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари учрашуви Алекс Фергюсоннинг "МЮ" бошқарувидаги 1000-учрашув бўлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
999 учрашув давомида шотландиялик мутахассис 598та ғалаба, 163та мағлубият ва 233 бор дуранг натижани қайд этган. Тўплар нисбати 1863-663ни ташкил қилмоқда. Фергюсон 1986 йилдан бошлаб "МЮ"ни бошқариб келмоқда.