Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

АПЛ. "МЮ" сафида 1992 йилдан бери энг кўп майдонга тушган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа: Криштиану Роналду бу рўйхатда йўқ!

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" сафида кўплаб катта номлар ҳаракат қилган. 1992 йилда АПЛ ташкил топганидан буён бу жараён янада яққон кўриниш берди. Қуйида "қизил иблислар" сафида энг кўп майдонга тушган футболчиларни ўз позициясига кўра саралаб чиқамиз.

Дарвозабон: Давид Де Хеа

Испаниялик посбон клубнинг энг кўп хизмат қилган вакилига айланганди. У 400 та учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлган. Де Хеанинг сўнгги баҳси "МЮ"га "Лестер" устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди.

Чап қанот ҳимоячиси – Денис Ирвин

Етти марта АПЛ ғолиблигига эришган Ирвин, клуб сафида 296 марта ҳаракат қилишга эришганди. Бу борада унга энг яқини 273 та ўйин билан Патрис Эвра.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Гари Невилл

Собиқ инглиз футболчиси "МЮ" билан лигада 398 та ўйин ўтказган. Невилл Англиянинг энг яхши ҳимоячиси сифатида эътироф этилади. Негаки, у жамоаси билан саккиз бор чемпионликни нишонлаган.

Марказий ҳимоячи – Рио Фердинанд

Фердинанд "МЮ" тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячи ва шунга яраша кўп ўйинларда иштирок этган. Унинг АПЛдаги ўйинлар сони 312 тага тенгдир. Собиқ футболчи, шунингдек, "Вест Хэм" ва "Лидс" шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Марказий ҳимоячи – Жон О'Ши

Ярим ҳимоячи, қанот ҳимоячиси ва марказий мудофаа юраги – О'Ши жамоаси учун энг универсал футболчи эди. Ирландиялик 257 та баҳсда клубга хизмат қилади. У бу борада Видич, Браун ва Сильвестрларни ортда қолдирган.

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Дэвид Бекхэм

Жарима зарбалари устаси бўлган афсона, рамзий терма жамоанинг ўнг қанотидан ўрин олди. Вингер АПЛда "қизил иблислар" билан биргаликда жами 264 та баҳсда майдонга тушган. Кейинчалик унинг манзили "Реал" бўлганди.

Марказий ярим ҳимоячи – Пол Скоулз

"МЮ" тарихидаги энг кўп майдонга тушган футболчилар ичида иккинчи ўринни Скоулз эгаллайди. У 1993 йилдан 2011 йилга қадар жами 18 йил жамоаси учун 466 та ўйин ўтказганди.

Марказий ярим ҳимоячи – Рой Кин

Скоулз билан майдон марказида Рой Кин ҳаракат қилган. У жами 326 баҳсда майдонга тушган бўлиб, 33 та голга муаллиф бўлади. 2005 йилда Кин жамоани тарк этиб, "Селтик"ка йўл олади.

Чап қанот ярим ҳимоячиси – Райан Гиггз

Гиггз бу жамоага энг узоқ хизмат қилган футболчидир. У АПЛ эрасида 13 марта ғалаба қозонган ягона вакил саналади. Клубнинг 632 та баҳси, айнан уэьлслик афсона иштирокида кечади.

Ҳужумчи – Оле Гунар Сульшер

"Гўдак юзли қотил" АПЛда 235 та ўйин ўтказади. Шулардан 84 тасини захира ўриндиғидан бошланганди. Сульшер "МЮ"ни уч йил давомида бошқарган.

Ҳужумчи – Уэйн Руни

Клубнинг рекордчи тўпурари 393 та ўйинда 183 та голга муаллифлик қилди. Руни жамоани бешта АПЛ титули ютишида ўз ҳиссасини қўшади. У "МЮ"ни энг яхши ҳужумчи сифатида тарк этганди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:38, 23.02.2023.
Ўқилди: 2125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.