Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Расман! Ловрен Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Деян Ловрен Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Хорватия футбол иттифоқи ҳимоячининг баёноти ва хайрлашув мактубини эълон қилди.

“Кўп ўйланиб, шундай қарорга келдим. Терма жамоа билан хайрлашадиган кун келди, гарчи мен ҳали ҳам терма жамоанинг ашаддий мухлиси бўлиб қолсам ҳам.

Мен учун бу ҳикоянинг энг чиройли саҳифаси - бу сўнгги беш йил ичида эришган барча нарсаларимиз. Ростини айтсам, бу мен учун ҳамон битта катта орзудек туюлади. Мен бу лаҳзаларни ҳеч қачон унутмайман ва қалбимда абадий сақлайман.

Славен Биличдан тортиб Златко Даличгача бўлган барча мураббийларнинг ҳамкорлиги учун раҳмат, мен ҳаммадан кўп нарсани ўргандим. Ушбу унутилмас саргузашт учун барча собиқ ва ҳозирги жамоадошларингизга раҳмат. Биз паст-баландликларни, кулгу ва кўз ёшларимизни баҳам кўрдик. Сиз мен учун биродарлардек бўлиб қолдингиз. Менга жуда қийин бўлганимда ёнимда эдингиз.

Ҳар доимгидек мен сизнинг ёнингизда бўламан. Чин қалбимдан раҳмат” - деб ёзди “Лион” ҳимоячиси.

Деян Ловрен 2009 йилдан буён Хорватия терма жамоасида ўйнади. У жамоа таркибида 78 та ўйин ўтказди, 2018 йилда жаҳон вице-чемпиони ва 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.

Киритилди: 16:01, 23.02.2023.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.