Килиан Мбаппенинг келажаги муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда. Миш-мишларга кўра, 24 ёшли ҳужумчи "ПСЖ"даги ўрнидан норози ва келаси ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Мбаппе "Реал Мадрид" билан фаол алоқада.
Шу фонда Football Insider Премьер-лиганинг учта суперклуби юлдуз Мбаппенинг ҳолатини кузатаётгани ҳақида гапиради. Гап "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Челси" ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, ушбу клубларнинг бирортаси учун Мбаппени трансфер қилиш қийин бўлиши таъкидланган. Сабаби - молиявий талаблар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Килиан Мбаппе "ПСЖ" билан шартномани узайтиришга қарор қилганди.