Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Антонио Ночерино, мавсум бошида катта қийинчиликларга дуч келганига қарамай, “Милан” Скудетто учун курашга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Кеча “Болонья”ни жуда оғир учрашувда мағлубиятга учратдик. Бундай учрашувларда максмимал натижа кўрсатишимиз керак. Биз оғир, машаққатли йўлни босиб ўтишга тавйёрлигимизни исботладик”
"Милан"ни кўпчилик ҳисобдан чиқармоқда. Бу - хато! "Милан" ҳали ўзини кўрсатади. Биз турдан турга ўз ўйинимизни кучайтириб борамиз. Ўйлайманки, скудетто учун курашда бизнинг куч заҳирамиз тугаб қолмайди", дея футбочлининг сўзларидан парча келтирмоқда бир қатор Италия нашрлари.