"Ювентус" ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария Европа лигаси плей-офф босқичида "Нант"га қарши жавоб ўйинида (3:0) учта гол урди.
Аргентиналик футболчи туринликлар тарихида еврокубокларнинг меҳмондаги ўйинида хет-трик қайд этган 4-футболчи бўлди.
Бунгача Филиппо Индзаги (икки марта - 1997/98 ва 2000/01 мавсумларда), Паоло Росси (1984/85) ва Адриано Новеллини (1970/71) бу муваффақиятга эришган.