"Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорд клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида гапирди. Янги келишув 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
"Мана шундай ўзгача клубда янги шартнома имзолаш мен учун катта шараф. 22 ёшимда клубга келганимдан бери барчадан олган қўллаб-қувватлашим оилам ва ўзим учун жуда муҳим эди. Мен бу ерда бахтлиман, менинг оилам ҳам. Биз "Эвертон"нинг бир қисми бўлишни яхши кўрамиз.
"Эвертон" - буюк клуб. Охирги бир неча мавсум биз хоҳлагандек бўлмади, аммо ҳозир бизни тўғри йўналишга тушиб, жадвалда юқорига кўтаришига ишонадиган мураббийимиз бор. Албатта, менинг мақсадим бу клубда муваффақият қозониш. Мухлислар, ходимлар ва жамоадошларим қўшилганимдан бери мен билан ажойиб муносабатда бўлишди ва мен улар учун ажойиб бўлишни хоҳлайман.
Бу шартнома менга "Эвертон"да 10 йилдан кўпроқ вақт ўтказишга имкон беради ва мен бу ерда Невилл Саутхолл каби тенг футболчиларга тенглашишни ва "Эвертон"да ўйнаган энг яхши дарвозабонлардан бирига айланишни истайман" - деди Пикфорд "Эвертон" расмий сайтига.