Москванинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Роман Павлюченко Росиия терма жамоаси Фабио Капеллонинг қарорини шарҳлаб ўтди.
Капелло Павлюченкони Шимолий Ирландия ва Исроил термалари билан бўладиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига жалб этмаган.
"Ўйлашимча, бугунги голим Капеллонинг қарорини ўзгартирмаса керак. Шунинг учун жамоага ва йигитларга омад тилайман, терма жамоа учун мухлислик қиламан. Мен мухлисларни ҳам, "Локомотив"ни ҳам, Билични ҳам, Капеллони ҳам тушунаман, улар мендан бошқача ўйин кутишмоқда. Аввал ҳам айтганман, бундай ўйини билан футболчи Павлюченкони ўзим ҳам термага чақирмас эдим", - дея Павлюченконинг сўзларини келтиради Чемпионат.com.