"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати 3-турида "Гранада"га қарши ўйиндан сўнг кўпчиликни ҳайрон қолдирувчи сўзларни айтди.
Португалиялик футболчининг айтишича, у "Реал"да ўзини бахтли ҳис қилмас экан.
"Мен бироз хафаман, бу касбим билан алоқадор масалаларга боғлиқ. Клубда буни билишади. Шунинг учун мен урган голларимни байрамона нишонламайман. Бу Андрес Иньеста ва Европанинг энг яхши ўйинчиси соврини билан мутлақо боғлиқ эмаслигини қайд этишни истардим. Бу ҳақда бошқа гапиришни истамайман. Энди менинг ҳамма ўй-ҳаёлларим Португалия терма жамоаси билан банд", - дейди Роналду.