Кириш Регистрация

Левандовски Фатига эътироз билдирди

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски Европа Лигасидан чиқиб кетганидан кейин Ансу Фати ҳақида гапирди.

"Барселона" форварди "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиннинг қўшиб берилган вақтида (1:2) Фати Ферран Торреснинг узатмасини тўхтатиб қолиб, польшаликнинг қулай вазиятдан бошига зарба беришига тўсқинлик қилди. 1 февраль куни “Бетис” билан ўйинда (2:1) ҳам худди шундай ҳолат кузатилганди.

"Манчестер Юнайтед" билан ўйинда Левандовски Ансунинг Торрес ва Жорди Альба билан қилган ҳаракатларидан норозилигини айтиб ўтди.

AS нашрининг ёзишича, ўйиндан сўнг Робертнинг ўзи кийим алмаштириш хонасида жамоадошига шикоят қилган. Ҳужумчи хотиржамлик билан Фатига уни икки бор голдан маҳрум қилганини тушунтирди. Левандовски шеригини жарима майдончасидаги вазиятни синчковлик билан баҳолашга ва ҳар қандай ҳолатда ҳам гол уришга уринмасликка чақирди, чунки бу жамоага зарар этказиши мумкин.

Ансу Левандовскини кўрмаганига ишонтириб, узр сўради. Қанот ҳужумчиси унинг зарбаси жуда омадсиз бўлганини тан олди.

Киритилди: 07:46, 25.02.2023.
Ўқилди: 6320 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.