"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасида 5-6 соврин ютиш ниятида эканлигини маълум қилди.
“Мен бу ерда узоқ вақт қолиш ва ғалаба қозонишда давом этиш ниятидаман. Мақсадим – Чемпионлар лигаси кубогини 5-6 марта ютиш”, - дея Винисиуснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Винисиус Чемпионлар лигасида аллақачон битта ғалабага эришган. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи Парижда "Ливерпул"га қарши финалда ғалаба тўпини киритиб, "Реал Мадрид"га ёрдам берган эди.