Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Виталий Левченко: «Металлург»га қарши бўладиган 1-тур ўйинига яхши тайёргарлик кўряпмиз»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко 2023 йил футбол мавсуми олдидан "Янги Фарғона" газетасига берган интервьюси бугунги сонида чоп этилди (16-сон, 25 февраль, шанба).

Юртимизда баҳор, мухлислар сабрсизлик билан кутаётган янги футбол мавсуми яқинлашмоқда. Суперлига жамоалари 2023 йил мавсумини 3 мартдан бошлайдилар. Бу лигада вилоятимиз шарафини Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Яйпаннинг "Турон" жамоалари ҳимоя қиладилар. Мавсум олдидан "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Григорьевич Левченко билан жамоа янги мавсумга қандай тайёргарлик ва кайфият билан бораётганлиги ҳақида суҳбатлашдик.

— Янги мавсумга тайёргарлик ишлари қатъий режа асосида Туркияда ўтказилди. Режаларимизнинг тўла ва кенг миқёсда ўтказилишида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоровнинг амалий ёрдамлари муҳим роль ўйнади. Режа бўйича 10 та назорат ўйинлари ўтказилди. Шундан 6 тасида ғалабага эришдик. Польшанинг "Радомяк", Венгриянинг" Дебрецен",  Болгариянинг "Крумовград" ва "Семтември", Украинанинг" Заря", Россиянинг "Крилья Советов"  ва Қозоғистоннинг "Жетису" клубларидан устун келдик. 2 та учрашувда кучлар тенг келди, 2 та баҳсда эса биз имкониятни бой бердик.

— Назорат учрашувларида қайси футболчи нимага қодир эканлиги синовдан ўтказилган бўлса керак?
— Назорат ўйинларида ўзини кўрсата олмаган бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашишларига тўғри келди. Улар ўрнини тўлдириш учун селекция ишлари ўтказилди. Унинг якунларига мувофиқ грузиялик Тома Табатадзе, украиналик Юрий Батюшин, Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан Ғуломҳайдар Ғуломов, "Сурхон"дан Мурод Бобожонов,"Олимпик"дан Владимир Назаров," Навбаҳор"дан Нурилло Тўхтасинов билан Диёр Туроповлар жамоага қўшиб олинди. Уларнинг янги жамоа талаблари ва шарт-шароитига мослашишлари, жамоада азалдан тўп суриб келаётган футболчилар билан ўз маҳоратларини уйғунлаштириб олишлари учун қулай шароитлар яратилди. Ишонаманки, янги ўйинчилар билдирилган ишончни тўла оқлайдилар.

— Мавсум олдидан ҳар бир жамоа ўз олдига аниқ мақсадлар қўйиб, уни амалга ошириш режаларини белгилайди. Сизларда ҳам шундай тадбирлар белгиланган бўлса керак?
— Янги мавсумга тадбир ва мақсадларимиз аниқ. Асосий вазифа ҳар бир учрашувни юксак савияда ўтказиб, ғалабага эришиш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш. Айни пайтда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган якунловчи машғулотларимиз шу мақсадга йўналтирилган. 3 март куни Бекободда ўтказиладиган биринчи расмий беллашувга пойтахтдан етиб борамиз. Бекободликларнинг ўз майдонларида катта куч ва ғайрат билан ҳаракат қилишларини яхши биламиз. Биз ана шу ҳаракатларга муносиб жавоб топиш, ўйинда устунликка эришиш учун пухта тайёргарлик кўрмоқдамиз.

"Янги Фарғона" газетаси
Дониёр Эргашев

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 23:24, 25.02.2023.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.