Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ла лига. «Реал» бир киши кам бўлиб ўйнаган «Атлетико»га қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

«Реал» Испания чемпионатининг 23-тури доирасида ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилиб, очко йўқотди.

Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди ва ҳисоб очилмади. БАҳснинг 64-дақиқасида эса "матрасчилар" ярим ҳимоячиси Анхель Корреа майдон марказида Рюдигернинг қорнига ургани учун майдондан четлатилди.

Бир киши кам бўлиб ўйнаётган "Атлетико" 79-дақиқада "стандарт"да ҳисобни очди: Гризманн етказиб берган узатмани Хосе Хименес бош билан дарвозага буриб юборди.

85-дақиқада эса 18 ёшли Альваро Родригес ҳисобни тенглаштирди. Модрич бурчакдан етказган тўпга "Мадрид" тарбияланувчиси бош билан зарба бериб, тўпни дарвозага жойлади.

Ўйинда дуранг қайд этилди. "Барселона" эртага "Альмерия"ни мағлуб этса, фарқни 10 очкога етказади.

Испания чемпионати, 23-тур
Реал Мадрид – Атлетико 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 78 Хименес, 1:1 – 85 Родригес.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 83), Рюдигер, Милитао, Начо (Родригес, 77), Кроос (Камавинга, 63), Себальос (Модрич, 63), Вальверде, Бензема, Асенсио (Тчуамени, 63), Винисиус Жуниор.
Атлетико – Облак, Молина, Савич, Эрмосо, Рейнилду (Хименес, 23), Льоренте (Лемар, 57), Сауль (Мората, 76), Коке (Витцель, 77), Барриос (Корреа, 46), Карраско, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Милитао (7), Коке (22), Льоренте (36), Начо (56), Молина (71), Модрич (90).
Четлатиш: Корреа (64).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:37, 26.02.2023.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 89 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.