"Арсенал" афсонаси Пол Мерсон, агар "Ньюкасл" Ник Поупсиз Лига кубоги финалида ғалаба қозона олса, ҳайратда қолишини айтди.
Маълумки, Поуп ўтган ҳафта охирида "Ливерпул"га қарши ўйинда дисквалификация қилинганлиги сабабли, "Уэмбли"да "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
"Эдди Хау финалда фойдалана олмайдиган битта футболчи бор - Ник Поуп. У бу мавсумда уларга жуда кўп очко олиб келди.
Агар "Ньюкасл" бу финалда Поупсиз ғалаба қозонса, ҳайратда қоламан. У "Ньюкасл" учун жуда муҳим. Афсуски, у дисквалификация қилинган ва бу "Ньюкасл"га қимматга тушади.
"Ньюкасл"нинг гол ўтказиб юбормаган ўйинларида Поуп йирик сейвларни амлага оширди. Биринчи навбатда, "Арсенал"га қарши ўйиндаги дурангни эслайман, ўшанда у Эдди Нкетиянинг зарбасини қайтариб, жаҳон даражасидаги сейв амалга оширганди", - деди Мерсон Daily Mail билан суҳбатда.