Пол Мерсон "Челси" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинни тахмин қилди. Унинг фикрига кўра, "Челси" бу баҳсда ғалаба қозонади:
"Агар "Челси" ўтган ҳафтадагидек таркиб танлаб олса, "Саутгемптон"га учралган мағлубият каби натижа қайд этади. Аммо Поттер қўлидаги футболчилардан тўғри фойдаланишига ишонаман. Агар шундай бўлса, "Челси" "шпорлар"ни қийналмай ютади".