Италия терма жамоаси ва "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла ҳамон "Ливерпуль" қизиқишлари доирасида.
Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "мерсисайдликлар" клуби ярим ҳимоячини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбанинг қайд этишича, ярим ҳимоячига “қизиллар” бош мураббийи Юрген Клопп шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Потенциал келишув 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Николо 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери “нерадзуррилар”нинг шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025/2026 йилги мавсум охирида якунига етади.
Жорий мавсумда Барелла А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.