Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўзбекистон қизлар сув полоси терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқди!

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 1993 йил ва ундан кейин туғилган қизлар ўртасидаги мусобақада 4та жамоа иштирок этди ва бугун мусобақага якун ясалди.

Ўзбекистонлик қизлар 1-турда мезбонларга 5:9 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Кеча терма жамоамиз япониялик қизларга қарши баҳс олиб боришди ва жуда муҳим баҳсда 11:8 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бугун эса қизларимиз Шри-Ланка билан баҳс юртишди ва осон ғалабани қўлга киритиши - 22:4 (9:0, 4:1, 5:1, 4:2).

Шу тариқа, терма жамоамиз Осиё чемпионатида кумуш медалини қўлга киритиш билан бирга, жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўлди.

Мусобақада қозоғистонлик қизлар олтин медални қўлга киритишган бўлса, японияликлар учинчи бўлишди. ЖЧ йўлланмаси эса 1 ва 2-ўринни эгаллаган терма жамоаларга тақдим этилди.

Қизлар ўртасида Осиё чемпионати натижалари:
1-кун:
Япония - Шри-Ланка - 51:4
Қозоғистон - Ўзбекистон - 9:5.
2-кун:
Ўзбекистон - Япония - 11:8
Қозоғистон - Шри-Ланка - 17:8.
3-кун:
Қозоғистон - Япония - 15:12
Ўзбекистон - Шри-Ланка - 22:4.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:01, 03.09.2012.
Ўқилди: 6370 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик