ОКМК Олмалиқда Навоийнинг «Қизилқум» жамоасини қабул қилди. Ўйин ёпиқ эшиклар остида ўтказилди.
Учрашув қизиқарли курашларга бой ўтди. Дастлабки дақиқалардан жамоамиз устунликни ўз қўлига олди. Кўплаб ҳужумлар уюштирилди. 25-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Сардор Раҳмонов меҳмонлар дарвозасига хавф солди, аммо ҳисоб очилмади. Шундан сўнг жамоамиз ҳужумлари кучая бошлади. 37-дақиқада йигитларимиз пенальти ишлашди. Рубен Санчес нуқтадан адашмади – 1:0
Шунингдек, иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз тўп назоратида устунлик қилишди. Ҳимоя чизиғимиз анчайин тартибли ҳаракат қилди. 64-дақиқага келиб жамоамизнинг кўп сонли ҳужумларидан бирида Миржамол Қосимов дарвоза томон кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо гол бўлмади. 67-дақиқада ажойиб комбинациядан сўнг Ойбек Рустамов Хуршид Ғиёсовни қулай узатма билан таъминлади ва Хуршид тўпни дарвозага жойлади – 2:0
Ушбу ҳисоб учрашув якунига қадар сақланиб қолинди ва навбатдаги ғалаба тантана қилинди.
Назорат ўйини
26 февраль, якшанба
ОКМК – «Қизилқум» 2:0
Голлар: Санчес (36-пен), Ғиёсов (67)
ОКМК - (4-3-3) Валижон Раҳимов – Дилшод Аҳмадалиев, Абдулла Абдуллаев, Сардор Раҳмонов, Виталий Денисов – Ойбек Рустамов, Миржамол Қосимов, Сиаваш Хақназарий, Иракли Рукҳадзе, Рубен Санчес, Шоҳруҳ Гадоев
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар – Муҳаммад Али Салим, Анзур Исмоилов, Хуршид Ғиёсов, Акрамжон Комилов, Миржаҳон Мираҳмадов, Элдорбек Бегимов, Мартин Боаке, Муҳаммаданас Ҳасанов, Сирожиддин Башриддинов
Ушбу назорат ўйини ОКМК учун сўнггиси бўлди. Кейинги учрашув расмий ўйин ҳисобланади. Суперлига доирасида ОКМК 1-турда «Сурхон» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 14:00да старт олади.