Россиянинг "Зенит" клуби ўзининг расмий сайтида Португалиянинг "Порту" клубидан Халкнинг трансферини сотиб олганини маълум қилди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Энди у янги клубида 29-рақамда ҳаракат қилади.
Расмий сайтда футболчининг трансфер нархи маълум қилинмаган. Португалиянинг "O Jogo" нашри эса трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилганини маълумоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халк учун "Зенит" 50 миллион евро таклиф қилган бироқ бу таклифни "Порту" вакиллари рад қилишганди.
Халк "Порту" таркибида 2008 йилдан бошлаб тўп суриб келмоқда. Бу вақт мобайнида уч маротаба чемпионлик ва мамлакат кубоги, тўрт маротаба мамлакат суперкубоги ва бир маротаба Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.