Якшанба куни "Челси" яна ўз мухлисларини ранжитди ва Лондон дербисида "Тоттенхэм"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин "кўклар" устози Грэм Поттер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен масъулиятни тушунаман. Жамоа натижалари учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Албатта, бу “Челси” учун етарли эмас. Бугун футболчилар борларини беришди. Улар жуда хафа. Лекин бу менинг масъулиятим", - деди Поттер Sky Sports билан суҳбатда.