"Челси" бош мураббийи Грэм Поттер Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасидаги ўз жамоасининг "Тоттенхэм"дан учралган мағлубияти (0:2) ҳақида фикр билдирди.
"Бу қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлим мутлақо тенг келди. Биз, эҳтимол, дастлабки 20 дақиқада энг яхши жамоа бўлдик ва кейин улар ўйинга киришди.
Умуман олганда, биз ўз ўйинимиздан анча қониқиш ҳосил қилдик, аммо иккинчи бўлим бошида ҳаммаси чигаллашиб кетди. 0:1 ҳисобидан кейин рақиб чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумларда ўйнаши мумкин. Биз гол уриш учун етарлича ҳаракат қилмай, "ухлаб" қолдик ва бу биз учун ачинарли мағлубият бўлди.
Биринчи ўтказиб юборилган гол ҳозир қандай ҳолатда эканлигимизни таъкидлайди. Биз ўз вақтида тўпни олиб қўя олмадик, кейин ўзимизда сақлаб қолишни уддалай олмадик, шундан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ўйинда унчалик кўп вазиятлар бўлмади, аммо бу асосий вазиятга айланди ва бизнинг зараримизга ишлади. Ўйинчилардан ушбу учрашув натижасини ўзгартириш истаги пайдо бўлди, лекин баъзида бугун содир бўлган лаҳзаларга дуч келиш мумкин", - деди Поттер BBC билан суҳбатда.