«Милан» А Сериянинг 24-турида «Аталанта»ни мағлуб этди (2:0).
Стефано Пиоли бош мураббий сифатида барча мусобақалардаги 800-учрашувини ўтказди, шулардан 169 таси «россонерилар» сафида.
57 ёшли италиялик мутахассис «Фиорентина», «Интер», «Лацио», «Болонья», «Палермо», «Кьево», «Сассуоло» ва бошқа клублардаги фаолияти билан ҳам танилган.