Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Миржалол Қосимов: «Динамо» – муносиб рақиб

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистлар саволларига Миржалол Қосимов жавоб қайтарди.

- Аввало, барчангизни Мустақиллик байрами билан муборакбод этмоқчиман. Учрашувда қайд этилган ҳисобдан қониқдим, бироқ ўйин савиясидан эмас! Биз рақибни тезкор гол эвазига мағлуб этмоқчи эдик. Шу боисдан ҳам баҳсни икки ҳужумчи билан бошладик. Пенальтидан унумли фойдаланганимизда барчаси бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Бироқ футболдаги ёвуз қонун – сен урмасанг, сенга уришади ибораси яна бир бор ўз исботини топди. Илҳом Шомуродов юқори савияли футболчи, “Динамо” ҳам муносиб рақиб. Бугун Илҳом ўз савиясида ўйин кўрсата олмагани рост. Голларимиз рақибнинг ҳатоларидан келиб чиқиб урилди. Бу – футбол! Ҳозирги замон футболида ким камроқ ҳато қилса, ўша жамоа ғалабани илиб кетмоқда. Жасур Ҳасановнинг чиройли голини алоҳида эътироф этиш лозим. Бурчак зарбасини амалга ошираётганимизда ҳимоячиларимизнинг бўйдорлигидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз, – деди Миржалол Қосимов.

Миллий терма жамоага таклиф этилган футболчилар тез орада ЎФФ расмий сайтида эълон қилинади. Агарда кимдур жароҳат олса, таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ўзи шундоғам жароҳатлар гирдобига кириб қолдик. Худодан сўраймизки, бошқа жароҳатга йўлиқмаймиз. Нагаев яхши ҳужумчи ва у албатта терма жамоада ўз имкониятига эга бўлади. Бироқ Жанубий Корея термасига қарши ўйнайдиган асосий таркибни ҳозир айтиб бера олмайман, - деб қўшимча қилди терма жамоамиз устози.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:29, 04.09.2012.
Ўқилди: 4522 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик