“Челси” ҳимоячиси Калиду Кулибали жамоасининг АПЛ доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйиндаги мағлубияти (0:2) ҳақида фикр билдирди ва жамоанинг Англия чемпионати турнир жадвалидаги ўрни билан боғлиқ ҳозирги вазиятга баҳо берди.
“Биз жуда хафамиз. Бу ўйинга ҳар доимгидек ғалаба қозониш истаги билан ёндашдик. Биз қийин ўйин бўлишини билардик, бу Лондон дербиси, биз тушунгандикки, "Тоттенхэм" ўйинни катта кучлар билан, уй трибуналари томонидан бошқарилади.
Яхшилашимиз кераклигини биламиз. Машғулотларда кўп нарсаларни синаб кўрамиз ва ўйинларда гол уриш учун тўғри комбинацияларни топишга ҳаракат қиламиз. Футболчилар, мухлислар, барчамиз бир бўлишимиз керак", - дея Кулибалининг сўзларини келтиради "Челси" расмий сайти.
"Челси" бу мавсумда Премьер-лигада 24 ўйиндан кейин 31 очко билан 10-ўринда бормоқда.