"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди. Мерсисайдликлар инқирозда ва ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида атиги 7-ўринда.
“Мен Чемпионлар лигасида иштирок этишни хоҳлайман. Сўнгги тўрт-беш йил бизни ўзгартирли. Биз қўлимиздан келган барча совринларни қўлга киритдик. Ўтган йили биз совринлар учун охиригача курашдик, шу боис жорий мавсум ҳамма учун шок бўлди", - дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради GOAL.
“Ливерпуль” навбатдаги ўйинни 1 март куни ўз майдонида “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади.