Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Асқар Толибжонов: «Футболчиларнинг форма алмашишини мен таъқиқлаганман» (2-қисм)

Баҳо:
+-2 | -

Бироз муқаддам Асқар Толибжонов билан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисми борасида тўхталиб ўтгандик. Узоқ муддат давом этган матбуот анжуманининг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Учрашувни ёритиш мақсадида стадионга ташриф буюрган аккредитациядан ўтган журналистларнинг ҳам ўйинга кириши кириши борасида муаммолар бўлмоқда. Бу масалани ижобий ҳал қилишнинг иложи йўқми?
- Бу борада ҳам ишлаймиз. Талабларингни ҳисобга оламиз. Журналистларнинг кириш жойларида намуна сифатида аккредитациянинг нусхаларини беришни режалаштирганмиз. Ўйиндан олдин бўладиган митингларда бу борада айтамиз.

Санжар Ризаев: - Лекин шуни ҳам ҳисобга олиш жоиз, айрим журналистларимиз қоидада кўрсатилган бандларни бузишмоқд. Улар таъқиқланган ҳудудларда ҳам юришди. Бу эса ЎФФнинг жарима тўлашига ҳам олиб келди.

- Чиптаси бор фанатларнинг ташқарида қолиб кетишичи? Бу қалбаки чипталар билан боғлиқми?
Асқар Толибжонов: - Қалбаки чипталар чиқмаслигига 100 фоиз ишончим комил. Буни мен сизларга ваъда бераман. Қалбаки чипта ва ҳақиқийси орасида анчагина фарқ бор. Буни логотипдаги беглилардан ҳам билиб олишингиз мумкин бўлади.


- Стадиондан туриб ТВ ходимлари мухлислар учун экскльюзив лавҳалар тайёрлаши учун шароит қилиб берилса бўлмайдими?
Санжар Ризаев: - Ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқи "World Sport Group" компаниясига тегишли. Бундай шароит яратиб берилиши учун ТВ раҳбарияти биринчи навбатда ЎФФга чиқиши керак. Кейин мурожаатнома асосида ЎФФ "World Sport Group"га мурожаат қилади. Шундагина бирор ижобий жавоб олиниши мумкин.

- Фан-клубнинг чипталари сотувга чиқарилиши борасида гапирдингиз. Келинг бу борада терма жамоа фан-клуби етакчиси Абдураҳмон Фозиловнинг ҳам гапларини эшитайлик...
Абдураҳмон Фозилов: - Буни назорат қилиш қийин. Биз вазифамиз фан клубга чипталар тарқатиш. Уларнинг миясида нималар бор билиш қийин албатта. Баъзи ёшлар эса чипта орқасидан фойда кўриш мақсадида сотиб ўзи арзонроқ ҳудуддан сотиб олишга ҳаракат қилади.

Асқар Толибжонов: - Биз Кореяга қарши ўйинга 29мингдан ортиқ чипталар чиқардик. Мен бир нарсани айтишимиз мумкин. Кўп чет эл давлатларида бўлганман. Ўзбекистондан бошқа бирорта ҳудудда чипталар текинга берилмайди. Ҳатто ҳомийлар ҳам чипталарни сотиб олишади. Агар пул ҳақида гапирадиган бўлсак, терма жамоамизнинг биргина Тошкентда йиғин ўтказиш 30-40 миллион сўмга тушади. Шундоқ ҳам харажатлар етарли.

- Осиёнинг 4-рақамли жамоаси кўпроқ кучли жамоалар билан ўйнаши керак. Иордания ёки Кувайт билан эмас. Агар Европанинг кучли жамоалари билан келишувга эришса ва чипталар нархи шунга яраша қимматроқ нархда бўлса ҳам одамлар ўша ўйинни кўргани келишади...
- Фикрингизга қўшилмайман. Биринчидан биз ўйнаган жамоалар Осиёнинг кучсиз жамоалари сирасига кирмайди. Бир гапни айтай, Россия терма жамоаси мураббийларидан бир билан гаплашганимизда сизларга бориш 1000 долларга тушади. Ундан кўра Миланга 200 доллар билан борганим маъқул, деган жавобни берганди. Кўряпсизми,барчаси бизга боғлиқ бўлмайди, бунақа пайтда. Умуман олганда ФИФА агентларидан Африка ва Европада вакилларимиз бор. Уларга маълум муддат ичида шу жамоа билан ўйнамоқчилигимизни айтамиз. Масалан Камерун терма жамоасига таклиф билан чиқдик. Улар эса Парижгача келишини, биз у ерга бориб Парижда ўртоқлик учрашув ўтказишимиз мумкинлигини, шунингдек Камеруннинг Парижа келиш-кетиш харажатларини ҳам тўлаб беришимиз кераклигини маълум қилди. Ёки Испания терма жамоаси Тошкентга келиш учун келиш-кетиш, бу ердаги харажатдан ташқари 1.5 миллион евро компесация пули сўради. Европанинг ўртамиёна жамоалари эса 200-300 минг евро талаб қилишмоқда. Мана масалан Иордания терма жамоаси ўзи барча харажатларни кўтариш шарти билан бизни таклиф этди. Лекин сиз буни харажатдан қочиш учун деб талқин қилманг. Аслида биз уларни таклиф қилгандик. Бироқ уларда рамазон ойи бўлгани учун кела олмаслигини билдиришди. Кўплаб ОАВ гапиришди, ёзишди. Ўша авиарейслар орқали пулни тежаб қолишган деб. Лекин бир нарсани унутмангки, улар бу рейсларни бизга тақдим этишди. Аслида бизгаям ёқмайди, бунақа узундан-узоқ парвозлар...

- Европа терма жамоаларида 2-3 йиллик режа дастури бўлади. Бизда эса бундай тизим ишлаб чиқилмаган. Нега терма жамоанинг 2-3 йиллик режаси йўқ?
- Бу бўйича ишлаяпмиз. Масалан биз таклиф билан чиққан жамоаларнинг кўпчилиги сўнгги паллага келиб ўз режаларини ўзгартириб қолади. Мураббийларнинг режаси асосида ишлар олиб бормоқдамиз. Бунинг самарасини кўринади.

- Формалар борасида муаммолар қачон барҳам топади? Араб жамоалари билан ўйинда футболчиларимизнинг футболкаларини алмашгани шармандалик эмасми?
- Бугун улар формаларини алмашса, эртага яланғоч ўйнамайдику, тўғрими? Агар терма жамоа маълум мусобақани якунласа марҳамат. либосини олиб қолиши мумкин, ёки фанатларга ҳам бериши мумкин. Қолган вақтда эса форма алмаштиришни мен таъқиқлаганман. Бизни ҳам тушининг ахир... Кейин мен қачон ҳамма жамоаларимиз фақатгина "JOMA" либосларида ҳаракат қилади. "JOMA" билан расмий шартномани тузиб бўлдик, деб айтдим? Ҳали ҳеч кимга "JOMA"ни барча терма жамоаларимиз кияди, деб гапирганим йўқ.  Умуман "JOMA"нинг нимаси ёмон? Ўзи бу борада шартноманинг тарихига тўхталадиган бўлсак, бу мини-футбол терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез билан боғлиқ. У бизга таклиф билан чиқди. Мини, олимпия ва миллий терма жамоа учун "JOMA" фирмаси билан шартнома тузиб беришини айтди. Шундан сўнг вакилларимиз Испанияга йўл олишди ва расмий шартноманинг биринчи қисми имзоланди. Улар формалар билан текинга таъминлашга ваъда беришди. Кувайтга қарши ўйин олдидан янги формалар етиб келади.

- Олимпия терма жамоасининг либосида Жаҳон чемпионати логотипи бор либос билан тушиш ҳолатларичи?
- Бу бўлиши мумкин эмас. Биринчидан расмий ўйиндан олдин комиссар барча либосларни текширади.  Бунақа ҳолатда улар жамоага майдонга тушишга рухсат беришмайди. 6 рақам билан боғлиқ муаммо эса админстраторнинг беэътиборлиги туфайли содир бўлган. Мен ўша вақтда Тошкентда эдим. Бу масала учун балки админстраторни бўшатишим мумкин эди. Бундан бирор нарса ўзгариши мумкинмиди?

- Умуман форма масаласида бошқа таклифлар борми? Ёки олдин бўлганмиди?
- Албатта жуда кўп таклифлар бор эди. Асосан хитойниг бир қатор фирмалари, "Адидас" фирмасининг россиялик вакиллари таклиф билан чиқишди. Улар турли кўринишдаги таклифлар билан мурожатта қилишди. Айниқса Хитой фирмалари ўзбек бозорига кириб келиш учун бир неча вариантларни таклиф чиқишди. Бироқ улар кўп йиллик келишувга эришиш истагида. Биз эса буни хоҳламадик.

Умуман, бугунги матбуот анжуманида қатнашиб хурсанд бўлдим. Бизга кўринмаган бир қатор муаммоларни ҳам билиб олдим. Масалан ўша 6 рақам муаммосини ҳам ёзмаганингизда билмаган бўлардик. "JOMA" фирмаси либослари кириб келса, бу борада ҳам муаммоларимиз умуман бўлмайди, деб умид қиламан.

Шунингдек матбуот анжуманида ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевга журналистларнинг ўйинга ташрифи борасида турли таклифлар билдирилди. Жойлашиш борасида ишлаш имконияти борасида масала кўтарилди. Аккредитация билан боғлиқ муаммолар борасида гапирилиб ўтилди. "Жанубий Кореядан 37 нафар журналист келиши кутилмоқда", дейди Ризаев. "Шунга қарамай, маҳаллий ОАВ учун ҳам яхши шароит яратилишига ҳаракат қиламиз". Барча таҳририятга бир нечтадан аккредитация берилгани билан, буларнинг барчаси ўйинга киради дегани эмас, ҳар бир таҳририятга биттадан чипта тарқатилади", деб эслатиб ўтди ЎФФ матбуот котиби.

Азамат Муродов ёзиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:37, 04.09.2012.
Ўқилди: 12528 марта.
Фикрлар: 86 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.