Бразилиянинг "Атлетико Паранаэнсе" клуби ҳужумчиси Витор Роке "Барселона"да ўйнашни хоҳлашини тан олди.
18 ёшли футболчи Бразилия футболидаги энг иқтидорли футболчилардан бири саналади. ОАВда унга Лондоннинг “Арсенал”, “Реал” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
"Мен "Барселона"га ўтишга тайёрман. Кўп нарсаларни ўрганишим мумкин бўлган Роберт Левандовски билан бир жамоада ўйнаш ажойиб бўларди. "Барселона" - бу орзу. У ерга бориш мен ва оилам учун катта қувонч бўлади", - деди Роке.
Роке Transfermarkt томонидан 14 миллион еврога баҳоланмоқда.