Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Рейнилду Мандава “Реал”га қарши кечган дербида олган жароҳати туфайли сафдан чиқди.
Олдинроқ мозамбиклик футболчи ўнг тиззасидаги олдинги хоч боғлами йиртилгани сабабли, Диего Симеонега футболчидан беш ойдан олти ойгача фойдалана олмаслиги хабар қилинганди.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, операциядан сўнг шифокорлар Рейнилдунинг иккала менисклари шикастлангани сабабли тикланиши 7 ойдан 8 ойгача давом этиши ҳақида хулоса чиқаришган.
Эслатиб ўтамиз, мозамбиклик футболчи ўтган қишда "Лилл"дан "Атлетико"га кўчиб ўтган эди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Рейнилду ҳисобида 22 та ўйин бор.