"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста Криштиану Роналдунинг матбуот орқали ўзини "Реал"да бахтли ҳис қилмаётгани тўғрисидаг сўзларини шарҳлаб ўтди.
"Мен ҳам баъзида ноҳақликларга дуч келганман, аммо бу жамодашларим ва мураббийга бўлган муноасбатларимга таъсир ўтказмаган. Қандай қийинчиликлар дуч келмасин, ўз вақтимни кутиб яшашга интиламан, мен шундай тарбияланганман. Мен ҳар доим келажакка ишониб яшаганман.
Мен ҳеч қачон ОАВ орқали шов-шув кўтариб, мақсадларимга етишни ўйламаганман. Менинг услубим бошқача: яхши ишлаб, охирида ўзимни кўрсатиш.
Қандайдир вазият тўғрисида эмас, кенг миқёсда фикрлаш керак.
Майдонга чиқиш учун сиз бошқалардан кучлироқ бўлишингиз керак, аммо рақобат ҳалол бўлиши керак. Шундай қилинса, сизга ҳам, жамоангизга ҳам яхши бўлади.
Сиз ноҳақ бўлган вазиятлар ҳам бўлиб туради. Шундай пайтларда вазиятни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилиш керак.Айтайлик, ўзингиз кутгандай яхши ўйнай олмаяпсиз, лекин шунда ҳам хотиржам бўлиб, жамоа тўғрисида ўйлаш керак. Яхши кунлар албатта келади.
Биз ҳаммамиз буни бошдан кечирганмиз", - дея Иньестанинг сўзларини келтиради Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, Иньеста Европанинг энг яхши ўйинчиси номи учун курашда Роналдуни ортда қолдирган эди.