Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

U20 Осиё кубоги. 13-чемпионлиги сари одимлаётган Жанубий Корея испаниялик мутахассис бошчилигидаги Уммонга қарши! — превью

Баҳо:
+ | -

Эртага «ЖАР» стадионида U-20 Осиё кубоги «C» гуруҳи биринчи ўйини доирасида Жанубий Корея Уммонга қарши баҳс олиб боради. Жамоа бош мураббий Ким Ён Жуннинг сўзларига кўра, Корея ушбу турнирда рекорд қайд этади ҳамда 13-марта қитъа чемпионлигини қўлга киритади. Эслатиб ўтамиз, Кореянинг сўнгги муваффақияти 2012 йилга тўғри келади.



«Осиёнинг кучли жамоаларидан бири сифатида бизнинг мақсадимиз аниқ, бу турнирда ғалаба қозониш. Тан олиш керак, бошқа жамоалар ҳам олдинга силжишмоқда, шунинг учун бу қийин бўлади, аммо биз бу қийинчиликка яхши тайёргарлик кўрганимизга ишонамиз», дейди Ён Жун. Корея Республикаси ўз саралаш гуруҳида Мўғулистон, Малайзия ва Шри-Ланкани ортда қолдириб, максимал балл билан гуруҳ босқичига йўл олди.



«Саралаш босқичи бошланганидан буён жуда яхши тайёргарлик кўрдик, айниқса ўтган йил давомида биз бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Умид қиламизки, бу уринишлар турнир давомида ўз самарасини бериб, қандайдир натижага эришамиз. Бошқа жамоаларни таҳлил қилиш учун яхши вақт эмас, чунки бизда етарли маълумот йўқ, лекин Уммон саралашда жуда яхши ўйнади ва мусобақадаги энг яхши жамоалардан биридир.

«Бу турдаги мусобақалар мамлакатимиз ва бошқа давлатлардаги кўплаб йирик номларни жаҳонга танитади», — дея таъкидлайди Ким. Уммон ушбу мусобақада бор-йўғи икки марта қатнашган бўлиб, уларнинг энг охиргиси 2014 йилга тўғри келади, ҳар икки ҳолатда ҳам жамоа гуруҳ босқичидан чиққан.



Бош мураббий Дэвид Гордо ўтган йили Уммоннинг бир неча ёшдаги жамоаларини бошқарган. Унинг ўз ватани Испанияда ҳам катта тажрибаси мавжуд. У Уммонга натижа келтирмоқчи, лекин буни ўзига хос ўйин услубини яратиш орқали амалга оширмоқда. «Биз ўз жамоамизни турнирда иштирок этиши учун катта эволюция билан тайёрладик ва мақсадларимизга эришиш учун жамоа билан бир дам бўлиб ишладик», деди Гордо. «Биринчи мақсадимиз – гуруҳ босқичидан чиқиш. Биз мусобақада ғалаба қозониш учун фаворитлардан бири бўлган Корея Республикаси билан муносиб рақобатлашишимиз керак. 10 кундан бери шу ердамиз ва бу ердаги об-ҳаво шароитига мослашдик деган умиддаман.

«Менга Испания федерациясида кўп йиллар ишлаш бахти насиб этди ва у ерда кўплаб истеъдодларни учратдим. Ўйлайманки, бу каби турнирлар футболчиларнинг бўлажак юлдузлар бўлиб етишишида муҳим аҳамиятга эга. Бундай юксак савиядаги мусобақалар бу мақсадга эришишда ёрдам беради». Гарчи биринчи ўйин жиддий қийинчилик туғдирсада, Гордон Уммонни рақибнинг номидан қатъи назар, ўзининг кучли томонларига эътибор қаратишини таъкидламоқда.



«Биз тўрт йилдан бери ўз ўйин услубимиз устида ишлаяпмиз. Корея Республикаси ажойиб жамоа эканлигини биламиз, лекин биз ўз ўйин услубимизга ишонамиз ва ўз услубимиз билан бошқа рақибларга қарши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Албатта, бизда бошқа жамоалар ҳақида маълумотлар бор, уларни таҳлил қилдик ва бу маълумотлардан фойдаланиб, уларга қарши рақобатлашишга ҳаракат қиламиз», — деди Гордон.

Киритилди: 22:38, 01.03.2023.
Ўқилди: 1664 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6698]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3134]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3048]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2249]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2032]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1924]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1852]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1825]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1622]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1558]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик