"Арсенал" (Киев) клуби расмий сайтининг ёзишича, Максим Шацких Украина Премьер-лигаси 8-турининг энг яхши футболчиси деб топилган.
Шунингдек, 34 ёшли футболчи "Championat.com" томонидан тузиб чиқилган 8-турнинг рамзий терма жамоасига киритилган.
"Ҳужумчилар. Максим Шацких, "Арсенал", Запорожьенинг "Металлург" клубига қарши ўйинда ўзининг одатий жойида ҳаракат қилди. Лекин "канонирлар" фахрийси универсал футболчи эканини яна бир марта исботлади. "Металлург" билан ўйинда Шацких битта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди", дея ёзади Чемпионат.соm Максим ҳақида.