"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайч жамоасининг АПЛ доирасидаги "Арсенал"дан учралган йирик мағлубияти (0:4) ҳақида фикр билдирди.
"Қирқ дақиқа ва йўқ жойдан гол. Мен иккинчи голга йўл қўйилган хатони қабул қила олмаяпман, шундан кейин ўйин бизни четлаб ўтди. 2:0 ҳисобида олдинда бўлганингизда, эркинлигингиз кўпроқ бўлади.
"Арсенал" ажойиб ўйнади, аммо улар бизни 40 дақиқа синдира олишмади. Биз бундан мамнунмиз. Иккинчи бўлимда улар қандай жамоа эканлигини кўрсатишди.
Биз содда эмасмиз. Жамоага келганимда, бу ерда ишлар унчалик яхши эмаслигини билардим. Иш жуда кўп, мен буни биламан", - деди Дайч BBC билан суҳбатда.
Лондон жамоаси кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди ва 60 очко билан АПЛ пешқадамлигини давом эттирмоқда. "Эвертон" 21 очко билан 18-ўринда бормоқда.