Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Футбол тарихидаги энг катта келишув хавф остида. "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари жуда кўп нарсани хоҳлашяпти

Баҳо:
+ | -

Англияда топ-клубларни сотиш тенденцияси кучайиб бормоқда. Агар "Челси" Роман Абрамовичдан Тодд Боэлига беихтиёр ўтган бўлса, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпул"нинг америкалик хўжайинлари бу вариант ҳақида ўз ихтиёри билан ўйлашди. Тўғри, “Ливерпул”да бу ғоядан аллақачон воз кечилган. Демак, асосий янгиликлар энди “Манчестер Юнайтед” ҳақида.

"Юнайтед" эгалари бозорни нотўғри ҳисоблашяптими? Талаб қилинган миқдор жуда катта.

Янги тафсилотларни Sky Sports журналисти Мелисса Редди бўлишди. Унинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари Жоэл ва Аврам Глейзерлар дастлабки қизиқиш даражасини кўриб, энг яхши таклифлар ҳали олдинда деб қарор қилишди.

“Глейзерлар яхшироқ таклиф кутишган эди. Биламизки, ҳозирча клуб учун иккита даъвогар бор ва иккаласи ҳам ҳозирги эгалари истаган 6 миллиард фунт стерлингга (6,83 миллиард евродан ортиқ) яқин таклиф беришмаган. Глейзерлар "Манчестер Юнайтед"нинг тижорат салоҳиятини биладилар, ривожланаётган бозорни кўриб чиқадилар ва уларнинг қўлларида улкан спорт активи борлигига ишонишади.

Реддининг сўзларига кўра, "МЮ"ни сотиш билан боғлиқ вазият олдинга силжимаган. Қатарлик амир Тамим ибн Ҳамад Ал Тани ва британиялик миллиардер Жим Ретклифф клубга даъво қилишда давом этмоқда. Ҳозирча Глейзерлар 4,5 миллиард фунт стерлингдан ортиқ таклиф олмаган, бироқ улар яна бир ярим миллиард талаб қилишмоқда.

Аммо Глейзерларнинг талаблари қанчалик объектив? FinancialTimes.com нашри “Манчестер Юнайтед”нинг қийматини бор-йўғи 1,6 миллиард долларга баҳолаган тадқиқотни эълон қилди. Бу сумма бошқа клубларнинг пул оқимларини таққослашга асосланган, лекин барибир эътиборга лойиқдир.

Дарвоқе, 2005 йилда Глейзерлар “МЮ”ни сотиб олиш учун 800 миллион доллар сарфлаганлар. Tўғри, инфляция ва қарзларни ҳисобга олиш керак – ўшанда бу юзлаб миллионлар атрофида эди, ҳозир эса қарз бир неча баробар кўп. Ҳозир америкаликлар "Юнайтед" учун рекорд даражадаги суммани талаб қилмоқдалар. Аммо ҳозирча ҳаммаси келишув жиддий таҳдид остида эканини кўрсатмоқда.

Ўтган ҳафтада "Юнайтед" Лига кубоги финалида "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, беш ярим йил ичида илк совринини қўлга киритди. Аврам Глейзер шу муносабат билан "Уэмбли"га йўл олди. "Манчестер Юнайтед" мухлислари унинг борлигидан мамнун бўлишмади ва бутун ўйин давомида: "Биз Глейзерларнинг кетишини истаймиз" деб ҳайқиришди.

Аммо клубдаги илк совринни қўлга киритиш учун бир йилдан камроқ вақт сарфлаган “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг матбуот анжуманида Глейзер ҳақида илиқ гапирди: “У хўжайин сифатида клуб учун хурсанд эди ва шундай бўлишни хоҳларди. Глейзер кийиниш хонасига кирди ва уни у ерда кўриш жуда ажойиб эди".

Тен Хагнинг сўзлари ва Аврам Глейзернинг финалда иштирок этиши Реддининг маълумотларига жуда мос келади. Афтидан, америкаликлар мухлисларнинг бутунлай бошқача кайфиятига қарамай, энди “Юнайтед”ни тарк этишни унчалик исташмаяпти. Аммо сотув ҳақидаги воқеа ҳали тугамагани аниқ - ҳеч бўлмаганда у расман эълон қилинмагунча.

Киритилди: 10:17, 02.03.2023.
Ўқилди: 6521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6582]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4554]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3085]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2913]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2856]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2119]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1879]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1813]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1777]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик