Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Тен Хаг: "Мен ҳар доим ғалаба қозонишимиз мумкинлигини ҳис қилганман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз шогирдларининг Англия кубоги 1/8 финалида "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалабадан (3:1) кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашувнинг 77-дақиқасига келиб "манкунианликлар" 0:1 ҳисобида ортда боришаётганди, аммо қолган вақтларда учта гол уришга муваффақ бўлишди.

"Бу осон эмас эди. Байрамдан кейин оддий ишга қайтиш осон эмас, лекин биз ғалаба қозониш йўлини топдик.

Менга энг муҳими бу жамоанинг чидамлилиги ва ғалаба қозонишимизга бўлган ишончи ёқди. Бу нафақат майдонда, балки захира ўриндиғида ҳам ажойиб характернинг намоёнидир. Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар, бир-бирига куч бағишлайдилар ва биргаликда тўғри импульс яратадилар. Умид қиламанки, бу давом этади, чунки бизга яхши руҳ керак.

Ўтказиб юборилган голдан кейин ғалабага ишондимми? Мен ҳар доим ғалаба қозонишимиз мумкинлигини ҳис қилганман. Бу ўйиндан, хотиржамлигимиздан билинди - ваҳима йўқ! Каземиронинг бекор қилинган голи бизга бироз омадсизлик олиб келди, бу гол ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди, аммо кейин кўпроқ гол уриш учун имкониятлар топдик.

Биз қўшимча вақтдан қочдик ва бу жамоани формада ушлаб туришга ёрдам берди. Яна 30 дақиқа ўйнашимиз шарт эмаслигидан хурсандман, чунки тўрт кундан кейин яна бир ўйинимиз бор. Биз ўйиндан ўйинга ўтамиз ва кейингиси энг муҳими.

Трибунанинг қўллаб-қувватлаши? Мухлисларимиз билан ҳамжиҳатмиз, бу ғалабаларни биргаликда яратамиз. Лекин буни биздан бошлаш керак, жамоа куч кўрсатиши ва учрашувларда устунлик қилиши керак. Стадион ва мухлисларимиз эса бу энергияни кўпайтириб, футболчиларга қайтарадилар. Демак, бу катта фарқ қилади" - деди Тен Хаг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Киритилди: 12:59, 02.03.2023.
Ўқилди: 1242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.