"Ливерпуль" раҳбарияти жамоанинг марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг жорий мавсумдаги ўйинидан норози бўлиб, 31 ёшли футболчига ўринбосар излай бошлади.
Goal портали хабарига кўра, гап "Бенфика"дан Антонио Силва ва "Спортинг"дан Гонсалу Игнасио ҳақида кетмоқда. "Қизиллар" ёзги трансфер ойнасида улардан бирини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Виржил жорий мавсумда Премьер-лигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта сариқ карточка олди.