"Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен бугун бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши Испания кубоги 1/2 финалининг илк ўйинини ўтказиб юборади, дея хабар берди RAC 1.
Манбага кўра, даниялик футболчи ҳали ҳамон оёғида оғриқ сезмоқда. Хави бошчилигидаги мураббийлар штаби унинг соғлигини хавф остида қолдирмоқчи эмас.
Кристенсен ўрнини майдонда Эрик Гарсия ёки Маркос Алонсо эгаллайди.