Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Суперлига. «Насаф» - «Андижон» (превью)

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят, Мавсум-2023 остонамизда турибди. Мухлислар соғинган кунлар яқин. “Андижон” жамоамиз Суперлиганинг биринчи турида сафарда “Насаф” билан ўйнайди. Яна кучлилар орасига қайтган “Бургутлар”ни олдинда «Насаф»га қарши муҳим учрашув кутяпти.

Иккала рақиб бир-бири учун эски танишлар. Уларнинг чемпионатдаги ўйинлар тарихи 1997 йилдан бошланган. Илк тўқнашувда дарвозалар дахлсиз қолганди.

Хуллас, шу пайтгача “Насаф” – “Андижон” жамоалари чемпионат доирасида расмий равишда 42 та ўйинда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар тарихидаги устунлик “Насаф” жамоасида. Чунки улар 27 та учрашувда ғолиб бўлган. “Андижон”нинг 6 та беллашувда қўли баланд келган. 9 та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатига келсак, табиийки, кўпроқ ғалаба қозонган “Насаф” шунга яраша гол урган - 94 та гол. Андижонликлар рақиб дарвозасига 48 та тўп киритган.

Мазкур клублар охирги марта 2021 йили тўқнаш келишган. “Насаф” ўз уйида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Андижон” ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. "Бургутлар" “Насаф”ни охирги бор 2019 йилги мавсумда мағлуб этган. Ўшанда Андижондаги баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.  

Статистикага қарайдиган бўлсак, “Андижон” Қаршида охирги бор 2007 йилда очко билан қайтган. Ўшанда.”Насаф” майдонидаги учрашувда жанговар дуранг қайд этилган – 4:4. Шунингдек, 1999 йилда “Андижон” сафарда ушбу рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Андижон" иштирокидаги ўйин 4 март куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 16:30 да бошланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:17, 03.03.2023.
Ўқилди: 2746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик