Англия терма жамоаси ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем фаолиятини давом эттириш учун устувор вариант ҳақида қарор қабул қилди.
Todofichajes нашрининг ёзишича, 19 ёшли футболчи кўплаб мумкин бўлган вариантлардан “Реал”ни танлаган. Ўз навбатида "қаймоқранглилар" ҳам футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Беллингемнинг немис клуби билан 2025 йилнинг июнь ойи охиригача тузилган шартномаси бор. Transfermarkt портали футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Германия чемпионатининг жорий мавсумида Жуд 21 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.