Қатарнинг собиқ бош вазири (2007-2013), "Манчестер Юнайтед"ни 5,4 миллиард долларга сотиб олмоқчи бўлган Шайх Жассимнинг отаси - Ҳамад бин Жассим бин Жобир Ол Тани ўғлининг ташаббусини қўллаб-қувватламади.
"Мен футбол мухлиси эмасман. Менга бундай инвестициялар ёқмайди. Лекин биласизми, баъзи ўғлимларим футболни яхши кўрадилар, улар мен билан доим бу ҳақда муҳокама қилишади. Улар менга катта босим ўтказишди, лекин бу менинг мутахассислигим эмас. Буни қуйидагича изоҳлашга ижозат беринг: мен инвесторман. Агар бир кун келиб бу яхши сармояга айланса, мен "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олишни ўйлаб кўраман" - деди Шайх Жассимнинг отаси.