Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Европада янги юлдуз! Жаҳон чемпионатидан сўнг Адейемининг фаолияти кескин ўзгарди

Баҳо:
+ | -

Ниҳоят Карим Бундеслигада ўйнаб кета олди! Аммо бурилиш нуатаси қаер бўлди?

Карим Адейеми газеталарнинг биринчи саҳифаларида. 21 ёшли форвард қаторасига тўртинчи ўйинда гол урди. Карим 36,7 км/соат тезликка эришди ва Бундеслига тарихидаги рекордини янгилади. Ақлбовар қилмайдиган натижалар.

Ҳаммаси ачинарли бошланди. Адейеми ёзда "Боруссия" тарихидаги энг қиммат тўртинчи харидига айланди - 30 миллион евро. Ҳужумчи шунга яраша ўйнаши кутилганди, аммо ҳаммаси тескари кетди: омадсиз старт, кейин жароҳат. Натижада, ЖЧ-2022 бошланиши арафасида, футболчи жамоага бироз мослашди. Аммо барибир Адейеми ўзига ўхшамас эди.

Карим жаҳон чемпионатига энг омадсиз трансфер қилинган футболчилардан бири мақомида борди ва бутун турнирни захирада ўтказди. Аммо кейин у ўзгара бошлади. Адейеми формага тушди, муҳим эпизодларни ҳал қила бошлади ва ҳамма ҳам қила олмайдиган вазиятларда ҳам гол ура бошлади. Кўп нарса ўзгаргани сезилди: жамоадаги рол, кайфият.

Эдин Терзич Адейемига эркинлик берди

“Боруссия” мавсум бошланишидан олдин ҳужумда асосий ўйинчиси Аллерни йўқотди. Унга кутилмаганда саратон ташхиси қўйилди. Бу мураббийнинг дастлабки режасига таъсир қилди. Мавсумнинг биринчи ярмида Терзич ҳужумкор гуруҳдаги қолган ўйинчиларни аралаштириб, ролларини ўзгартирди ва энг яхши комбинацияни топишга ҳаракат қилди. Мален, Адейеми ва Мукоко чапда, ўнгда, марказда ўйнашлари мумкин эд. Ким қаерда қулайроқ бўлишини ёки, эҳтимол, кимдир асосий таркибга умуман мос келмаслигини тушуниш қолди. Бу топишмоқни Эдин Терзич аста-секин ечди.

Шундай қилиб, Мукоко, Модест, Мален ва Адейеми олдинга ўтишди; Беллингем ҳужумчи остида барқарор ўйнади, қанотларда эса танлов жуда катта эди. Бош мураббий Каримни фақат ўнг томонда кўрди.

Асосий муаммо шу эди. Адееми жуда тез ўйинчи, у доимо эркинлик ва зарба бериш имкониятини қидиради. Ўнг қанотда Каримга на бўш жой, на қочиш имконияти, на марказга ўтиш имконияти пайдо бўлди. Ўнг қанотда ўйнаш ўнг оёқ футболчи учун ноқулай эди. Немис ҳужумларни ривожлантиришга ёрдам берди. Аммо бу унинг роли эмас эди.

Жаҳон чемпионатидан сўнг, Аллер таркибга қайтиб келди ва ўйин қайта тикланди: Адееми чапга кетди, ўнг қанот эса Брандтга берилди. Чапда Карим кўпроқ имкониятларга эга бўлди: Дортмунддаги бу қанот анча эркин ўйнайди.

Аммо Каримнинг ҳам хизматларини ҳам камситмаслик керак. У лигага кўникди, мослашиш муаммосини ҳал қилди, шериклар билан чиқишиб кетиш йўлини топди. Фақат битта нохуш жиҳат бор, бу мавсумда Адееми 3 та жароҳат туфайли 37 кунни ўтказиб юборди.

Киритилди: 22:21, 03.03.2023.
Ўқилди: 2003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.