"Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Серхи Роберто клуб билан шартномасини узайтирганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
31 ёшли футболчининг янги шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади ва яна бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.
“Мен “Барселона”га 14 ёшимда келганман ва клубда ўйнашда давом этаётганимдан хурсандман. Охирги мавсумлар мен учун жароҳатлар туфайли оғир кечди, аммо Хави менга ишонч уйғотди – у тайинланганидан сўнг ўзимни жамоага керакли ҳис қилдим.
Ёш футболчи сифатида Иньеста, Хави, Бускетс, Пуйоль, Пике билан тўп тепганман. Улар менга кўп ёрдам беришди. Ҳозир мен ўзим ёш йигитларни қўллаб-қувватлай оламан, - деди Роберто клубга берган интервьюсида.