Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Локомотив» яна бир янги рекордни қайд этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий чемпионатининг 18-турида "Бухоро" устидан ғалаба қозонган "Локомотив" жамоаси ўз тарихида янги саҳифа очди. Темирйўлчилар шу пайтгача ички чемпионатларимизда кетма-кет уч ўйинда зафар қучишмаган эди.

Ниҳоят жамоанинг Олий лигадаги саккизинчи мавсумида "Локомотив" яна бир янги рекорд соҳибига айланди. Тўғри, 2005 йилги мавсумда темирйўлчилар кетма-кет учта ўйинда икки бор ғалаба қозонишган. Фақат, ана шу ўйинларнинг сана ёки турлар бўйича кетма-кетлик бузилган. Масалан, 5-8-турлар оралиғида "Локомотив" бирин-кетин "Шўртан"ни сафарда 3-0, "Машъал"ни 2-0 ҳамда "Сўғдиёна"ни 5-0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бироқ, жиззахликларга қарши кечган ўйин 8-тур доирасида ўтказилган. 7-турдан ўрин олган "Навбаҳор" жамоаси билан ўтказилиши керак бўлган ўйин эса кечиктирилган ва унда темирйўлчилар Намангандан 3-0 ҳисобидаги йирик мағлубият билан қайтишган.

Шунингдек, 9-11-турларда ҳам "Локомотив" қаторасига ғалаба қозониб, ўз мавқеини мустаҳкамлаб олади. Аммо, 10-турда "Бухоро" жамоаси билан бўлаётган учрашув ноқулай об-ҳаво шароити туфайли тўхтатилган ва кейинроққа кечиктирилган эди. Бу орада жамоалар 11-13-турлардаги баҳсларни ўтказиб бўлишади. Кечиктирилган ўйин эса 14-тур олдидан ўтказилиб, унда темирйўлчилар драматик тарзда кечган баҳсда 4-2 ҳисобида зафар қучишади. Аммо, яна ўша ҳолат – ўйинларнинг санаси бўйича кетма-кетлик бузилган. Бу сафар ҳаммаси ўз ўрнида содир бўлди. Таъкидлаш жоизки, "Локомотив" ушбу мавсумда энг узун мағлубиятсиз серия борасида ҳам ўз рекордини янгилаган эди. Олдинда эса жамоани янги довонлар турибди: бу энг юқори кўрсаткич ва энг кўп очко. Бу борада "Локомотив"га омад тилаймиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 10:54, 06.09.2012.
Ўқилди: 5062 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3790]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3079]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1980]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1723]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1716]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1506]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1370]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1324]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик