Кириш Регистрация

Аббосбек Файзуллаев: «Ғалабали юришни охиригача сақлаб қоламиз, деган умиддаман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ОФК расмий сайти учун интервью берди.

"Сурияга қарши ўйинда жарима зарбаси белгиланган пайтда Умарали Раҳмоналиев билан жарима зарбасини ким тепишни муҳокама қилдик. Сардоримиз ўзимга ишонаётганимни кўрганидан кейин бу имкониятни менга берди. Ҳар иккимиз ҳам жамоамиз ғалаба қозонишини истаётгандик.

Терма жамоа сафида ўйнаш, клуб сафида Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш — бу барчамиз интизорлик билан кутадиган имконият. Бу орқали биз нималарга қодирлигимизни барчага намойиш этамиз.

17 ёш пайтимда Ўзбекистон олимпия терма жамоасидан таклиф олганим ўзига хос воқеа бўлган. Ахир болаликдан қилган орзуларим аста-секин амалга оша бошлади. Миллий терма жамоа футболкасини кийишни бутун умр орзу қилганман ва бунинг учун сидқидилдан меҳнат қиламан.

Сурияга қарши ўйинда 32 минг мухлис қаршисида боримизни бериб ҳаракат қилдик. Ушбу ғалаба бизга кейинги ўйинлар олдидан ишонч беради. Ғалабали юришни охиригача сақлаб қоламиз, деган умиддаман», — деди Аббосбек Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Ироққа қарши ўйинда майдонга тушади. Баҳс 19:00да бошланади.

Киритилди: 10:41, 04.03.2023.
Ўқилди: 2540 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6129]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3480]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3082]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2740]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2220]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2142]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2059]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1949]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1948]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1689]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик