Лондоннинг “Арсенал” клуби сардори Мартин Эдегор АПЛ 26-тури доирасидаги "Борнмут"га қарши ўйинда (3:2) 11 маротаба рақиблар дарвозасига зарба йўллаган.
Шунингдек, "олчачилар" тўрт марта "канонирлар" дарвозасига зарба беришган бўлса, улардан иккитаси гол билан якунланди ва яна иккитасини Аарон Рэмсдейл бартараф этди.
Эдегор шунча зарба йўллаганига қарамай, гол ура олмаган.
Кейинги турда "Арсенал" сафарда "Фулхэм" билан тўқнаш келади, ўйин 12 март куни бўлиб ўтади.