Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Асрор Алиқулов: “Навбаҳор” сафидаги футболчиларнинг маҳорати ва жисмоний ҳолати жуда юқори”

Баҳо:
+ | -

Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов қатнашиб,журналистларнинг саволларига жавоб берди.  

“Қизилқум” устози анъанага мувофиқ, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

Аввало, Суперлига старти, “Навбаҳор” мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биз футболчиларни “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинда босимга қарши туришга тайёрладик. Футболчилар майдонда борини бериб  ҳаракат қилишди, аммо хатолар эвазига жазоландик. Ўйинда кўп ҳужум уюштира олмадик ва уларни охиригача етказа олмадик. Натижада гол уролмадик.

- “Навбаҳор сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Йўқ, ҳайрон қолдирмади. Чунки, Навбаҳор” сафидаги футболчиларнинг маҳорати ва жисмоний ҳолати жуда юқори, бундан ташқари, Самвел Бабаян қўл остида футболчи сифатида фаолият олиб борганман ва у инсоннинг қанчалик курашувчан характерга эга эканлигини яхши биламан. Айнан шулар “Навбаҳор”нинг кучли томонлари десам адашмаган бўламан.

- Ўтган йили “Қизилқум”да футболчилар, мураббийлар ва раҳбарият ўртасида муаммолар келиб чиққан эди. Ҳозир жамоадаги муҳит қандай?

- Ҳозир муҳит ўзгарган. Тўғри, муаммолар бор, лекин улар майда муаммолар. Футболчиларнинг тартиб-интизоми бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жамоани бир оила сифатида шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин бу қисқа вақт ичида бўладиган нарса эмас.

- Ўтган мавсум “Қизилқум”да ўйнаб кетган номдор футболчиларнинг жамоа ҳақида билдирган фикрларидан сўнг янги мавсумга футболчилар жалб этишда муаммолар пайдо бўлмадими?

- Муаммолар бўлди. Кучли футболчилар жамоани тарк этгач, айрим  ўйинчилар таклифимизни рад этишди. Айни пайтда жамоавий ўйинни шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. Йигитлар ҳаракат қилишди. Шогирдларим йирик ҳисобдаги мағлубиятга мос ўйин намойиш этишмаганди.  

Бу йилги мавсум сюрпризлар билан бошланди. Кейинги ўйинларда ҳам шундай сюрпризлар бўладими ёки бу  мавсум аввалида барча жамоаларнинг кучи тенглиги билан боғлиқми?

- Жамоамиз ҳам шаклланяпти. Шогирдларимга дастлабки 15-20 дақиқа “Навбаҳор” босим уюштиради, деб уқтиргандик. Аммо шундай бўлсада, 19-дақиқада ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Йигитларда майдонда ўзаро тил топишишда бироз муаммолар бор.

Жорий мавсум давомида яхши жамоа тузиш, тартибли футбол намойиш этиш, мухлисларнинг ишончини қозонишга ҳаракат қиламиз.  

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 01:17, 05.03.2023.
Ўқилди: 1703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.