"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш АПЛнинг 26-турида "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикр билдирди.
"Жамоа учун бор кучингизни бериб, 100 фоиз меҳнат қилсангиз, ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Уч очкони қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Хайриятки, энди дам олишга озгина вақт бор, олдинда ҳали муҳим ўйинлар бор. Барча футболчиларни, барча мухлислар ва бутун клубни табриклайман. Биз иккинчи бўлимда ўзимизга ишондик", - деди футболчи Sky Sports билан суҳбатда.