Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Мемфис Депай “Севилья”га ўйинда (6:1) дубль қайд этди.
Нидерландиялик футболчи Испания чемпионатининг 24-тури доирасидаги ўйиннинг 23 ва 26-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
12 февралдан бошлаб ҳужумчи мадридликларнинг учта ўйинида қатнашиб, ушбу даврда учта гол урди. "Барселона"да ўтказган мавсумнинг биринчи қисмида Депай тўртта ўйинда майдонга тушди ва битта гол урганди.













