Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сардор Абдунабиев: «Узоқдан зарба беришдан бошқа вариант йўқ эди»

Баҳо:
+ | -

"Насаф"га қарши ўйинда кучли зарба билан "Андижон"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланган Сардор Абдунабиев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Бундай ўйин ҳақида нималарни айтган бўлардингиз?
— Ўйинни ҳамма оғир бўлишини биларди. Аммо шу билан бирга ғалаба қозонишимизга ҳам ишонгандик. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга далда бўлди. Мавсумни бундай ажойиб ғалаба билан бошлаш ёқимли.

— Ўша вазиятда узоқдан зарба берганингизда гол бўлишини кутганмидингиз?
— Захирадан майдонга тушаётганимда бош мураббийимиз менга тегишли кўрсатмаларни берди. Албатта, сенда ҳам вазиятинг бўлади, яхшилаб ҳаракат қил, сенга ишонаман, деган гапларни айтди. Менга гол урасан, деб айтди. Ҳақиқатан менда битта имконият бўлди ва бундан фойдаландим. Бу ғалабамизни бош мураббийимиз Александр Андреевич Хомяковнинг туғилган кунига бағишлаймиз. Бизга ишонч билдирган барчадан миннатдормиз.

— Дарвозабон олдинга чиқиб кетганини сезгандингиз-а?
— Менга пас узатилганида қаршимда бир ўйинчи бор эди ва бошқа вариантим ҳам йўқ эди. Яъни, тўғри дарвоза томон тепишим кераклигини ҳис қилдим ва зарба бердим, гол бўлди.

— Ғалабани кутганмидингиз?
— Нафақат мен, балки бутун жамоа ҳам ғалаба қозонишимизни кутганди ва сезганди. Бунинг учун барчамиз майдонда астойдил ҳаракат қилишимиз керак эди. Биз учун тарих яратишимиз ҳам муҳим эди.

— Бу фаолиятингиздаги энг чиройли гол бўлдими?
— Албатта, “Насаф” дарвозасига урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси бўлди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 12:45, 05.03.2023.
Ўқилди: 2232 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.