Кириш Регистрация

Қаҳрамон Асланов «МЮ»нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Албатта, "Манчестер Юнайтед"нинг бир қатор футболчилари хатолар қилди, мураббий ҳам, тактика ҳам, режа ҳам ишламади, аммо ишнинг руҳий томони ҳам бор.

«МЮ» дастлабки голларни ўтказган сайин, тезроқ жавоб беришга уринаверди, интизомни унутди - «Ливерпуль» эса, бундай шартларда энг яхшиси.

Қайсидир маънода, Бразилиянинг Германияга қарши яримфиналини эслатиб юборди. Ўйин Риода, ғалаба керак, гол ўтказган сайин, Бразилия олдинга ташланаверган, ҳатто бир вазиятда майдон марказидан ўйинни бошлаган Марсело бир ўзи рақиб футболчиларини алдаб, юриш қилганди - яъни ҳатто буни қандай амалга ошириш кераклигини ўйлаб кўрмай, тезроқ гол урмоқчи бўлиб, оғир жазоланганди.

Бу ўйин унутилмайди, доим  эслатилади, тўғри, аммо уч очко йўқотилди холос. Энг муҳим синов тен Хаг бу ҳолатдан шогирдларини олиб чиқишида. Яъни бир ўйинда кузатилган руҳий ҳолат бир нечта учрашувга чўзилиб кетиши мумкин. Масалан, кейинги ўйин «Бетис» билан, кейин «Саутҳэмптон», жамоа бугунги натижадан тезроқ чиқиб кетиш учун яна шошилиши, олдинга ташланиши ва жазоланиши мумкин. Асосий синов мана шунда. Совуққонлик режимига қайтишда. Кўрамиз.

«Ливерпуль» эса, бу тарихий ғалабадан сўнг, тўртликка кириш йўлидаги фаворитга айланди. Йўқотилган очколар бўйича «Тоттенҳэм» билан тенг, «Ньюкасл»дан атиги 2 очко орқада. Ҳеч нарсамас.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 00:33, 06.03.2023.
Ўқилди: 5181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик